Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадаси сайтида Куриль ороллари Япония ҳудуди сифатида кўрсатилди
Жанубий Курилнинг тўрт ороли Токио Олимпиадаси расмий сайтида Япониянинг бир қисми сифатида кўрсатилди. Олимпия олови йўналиши харитасида Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомаи ороллари Хоккайдо префектураси таркибида кўрсатилган.
Япония 1822 йилги савдо ва чегаралар тўғрисидаги трактатга асосланиб Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи оролларига даъвогарлик қилиб келади. Москва эса Иккинчи жаҳон уруши якунларига кўра бу ороллар СССР таркибига кирганлиги ва оролларга эгалик ҳуқуқи Россияда эканлигини таъкидлайди.
2018 йил сентябрда Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэга "ҳеч қандай шартларсиз " тинчлик шартномаси тузишни таклиф қилди. Япония бош вазири бу таклифни қабул қилиб бўлмайдиган деб атади.
2019 йил июнда Путин Россия Жанубий Куриль оролларини бермаслигини, ҳукумат бу ҳудудни ривожлантирмоқчи эканлигини маълум қилди.