«Кейинги авлодларга ҳам бу муаммони қолдирмасдан, шимолий ҳудудлар [Курил ороллари] борасидаги музокараларга якуний нуқта қўйиш керак. Мен олий раҳбарият даражасидаги очиқ мулоқотлар ёрдамида Россия билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қиламан, шунингдек, тинчлик шартномасини имзолашга ҳам…» – деди Суга.
Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг янги раиси 71 ёшли Ёсихиде Суга 16 сентябрь куни мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқланган эди. Унинг номзодини парламент депутатларининг аксарияти қўллаб-қувватлаган.
Ҳукуматнинг аввалги раҳбари Синдзо Абе соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли истеъфо берганди.









