Жамият | 14:42 / 09.08.2019
5227
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги тарбия колониясида бепул тўгараклар ташкил этилди

Тошкент вилоятидаги ИИБ 24-сон тарбия колониясида “Дўстингни сафга қайтар” мавзусида ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида  Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи А.Алимов, Амир Темур экспедицияси раҳбари Ф.Ашрафхўжаев, “Оила” илмий-амалий тадқиқотлар маркази масъул ходими Ф.Акрамова, Муқимий номидаги мусиқали театр директори М.Азизов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси О.Йўлдошева, Ўзбекистон ёш фермерлар кенгаши, Ўзбекистон ёш тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш маркази масъул ходимлари ва 24-сонли тарбия колонияси тарбияланувчилари қатнашди. 

Унда мутасаддилар ёшлардаги ҳуқуқий саводхонликнинг пастлиги,  иродасизлик, маънавий бўшлиқ ва лоқайдлик  каби бир қатор омиллар ёшларни  тўғри йўлдан адаштиришини тушунтириб, хатони англаш ва уни қайта содир этмасликка чорлади. Сўнгра, маҳкум ёшларга ва тажрибали психолог томонидан “Психолог қабули” лойиҳаси доирасида психологик-тренинг ўтказилди. 20 нафар ёшларга беғараз психологик концултация берилди. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида “Мен жиноят қилмайман” мавзусида ҳуқуқий викториналар ҳам ўтказилди. 

Бундан ташқари, Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги Республика ёшлар маркази, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши томонидан бепул ташкил этилаётган тўгаракларни таҳлил этиш бўйича ўтказилган сўровномалар асосида мазкур колония тарбияланувчилари учун  рус тили, инглиз тили, автомобилсозлик, шахмат ҳамда  фермерлик ва тадбиркорлик бўйича  мунтазам равишда бепул тўгараклар фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди.


      
Давра суҳбати якунида фарзандларининг ҳолидан хабар олгани келган ота-оналарнинг колония тарбияланувчилари билан учрашувлари  ташкил этилди.

Мавзуга оид