13:14 / 10.08.2019
12630

Вальверде Неймарнинг қайтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: AFP/Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг қайтиши ҳаиқдаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Нима юз беришини кўрамиз. Ҳозирча бундай саволларга одатдагидек жавоб бериш мумкин – Неймар бошқа клуб футболчиси. Тамом.

Мен фақат ўз футболчиларим ҳақида гапира оламан. Албатта эртага янги футболчилар келиши мумкин. Аммо келажакда нима юз беришини билмайман», - деди Вальверде.

Ўтган мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Top