25 - 35 ёшдаги аёлларнинг алоҳида рўйхати. Хотин-қизлар қўмитаси ва ХТВ Андижондаги ҳолат бўйича қўшма баёнот берди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда ишловчи 25 — 35 ёшдаги, турмушга чиқмаган ва турмушидан ажраган аёлларнинг алоҳида рўйхати юритилишига оид маълумот пайдо бўлганди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ушбу рўйхат бўйича юзага келган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма баёнотида айтилади.
Қайд этилишича, қўмита ва вазирлик мазкур воқеликни жиддий ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, бу рўйхат Андижон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга қабул қилишда суҳбатга чақириш учун тузилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда аёл ходимлар, хусусан, педагоглар сонини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Рўйхатда қайд этилган аёллар розилиги олинган ҳолда суҳбатга юборилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашни хоҳламаганлар эса рўйхатдан ўчирилган ва суҳбатга чақирилмаган.
“Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мазкур рўйхатнинг тузилишига мутлақо алоқаси йўқлигига қарамай, жамоатчилик олдида масъулиятни ҳис қилган ҳолда, тегишли идоралар билан биргаликда юқоридаги саволларга жавоб излади.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги ушбу рўйхатдаги аёллар масаласида аҳолининг ваҳимага тушишига ўрин йўқ деб ҳисоблайди”, - дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024