Ташриф дастуридан ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳияти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ҳамда бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш ўрин олган.
Давлат раҳбари маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиради. Шунингдек, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишига старт бериш кўзда тутилган.
Сафар доирасида Андижон вилоятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ҳам ўтказилади.

















