Бизнес-омбудсман маълумотига кўра, учрашувлар президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти ҳамда ҳукумат йиғилишида кўтарилган масалаларнинг давоми сифатида ўтказилган.

Жумладан, Хўжаобод туманидаги Nil-granit МЧЖ фаолияти кўздан кечирилган. 30 йиллик тажрибага эга корхона SAMO бренди остида тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Корхонада 1 548 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Унинг йиллик айланмаси 300 миллиард сўмни, экспорт ҳажми эса 30 миллион доллардан ортиқни ташкил этади.

Президент ҳам Андижон вилоятига ташрифи доирасида йирик лойиҳалар тақдимоти ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишган.