Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолиятида автомобиль транспорти ва улардан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга асосан автомобиль транспортидан фойдаланишга оид қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалиётга жорий этилган “Таҳлика-таҳлил” дастурий маҳсулоти асосида назорат остидаги тадбиркорлик субъектларини электрон тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Дастурий маҳсулот хавфни таҳлил этиш тизимини ДЙҲХХдаги мавжуд ички маълумотлар базасига асосан қуйидаги йўналишларда:
йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш;
йўналишга чиқаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини ўрганилмаслиги;
йўналишга чиқаётган ҳайдовчиларнинг рейс олди тиббий кўрикдан ўтказилмаслиги;
ҳайдовчиларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтиши таъминланмаслиги;
инсон ҳаёти ва соғлигига таҳдид солувчи ҳолатларнинг олдини олиш;
транспорт хизматига фақат малакали ташувчиларнинг жалб этилиши, техник регламент, стандартлар, қоидалар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги меъёрларига мос ва техник жиҳатдан соз бўлган транспорт воситалари қўйилганлигини таҳлил қилади.
Дастурий маҳсулот, белгиланган йўналишларга асосан, транспорт воситаларида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўлиқ таҳлил қилади ҳамда якуний натижаларни баллик тизим орқали, автомобиль транспорти ва улардан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси доирасида баҳолайди.
Дастурий маҳсулот орқали баллик тизим таҳлили натижаларига кўра транспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси қуйидаги уч тоифага ажратилади:
транспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи кичик бўлган тадбиркорлик субъектлари;
транспорт хизмати соҳасига оид қоидабузарлик ёки ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари;















