Ўзбекистон | 15:00 / 15.08.2019
20846
5 дақиқада ўқилади

Давстатқўм бозорлардаги нарх-навони маълум қилди

Фото: KUN.UZ

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 13 август куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 30 000 сўмдан 53 000 сўмгача (кг) 

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (30 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Самарқанд шаҳрининг «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори»да кузатилди (53 000 сўм).

Қўй гўшти 34 000 сўмдан 58 000 сўмгача (кг) 

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да 34 000 сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да 58 000 сўмдан кузатилди.

Картошка 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг) 

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 000 сўмдан), максимал нархи эса пойтахтнинг «Олой деҳқон бозори»да (5 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 500 сўмдан 3 500 сўмгача (кг) 

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ҳамда «Миробод деҳқон бозори»да 500 сўмдан кузатилди. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи 1 250 сўмдан 5 000 сўмгача (кг) 

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» да 1 250 сўмдан қайд этилган. Максимал нархлари эса Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да 5 000 сўмдан кузатилди.

Тухум 3 000 сўмдан 9 000 сўмгача (10 дона) 

Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (10 донаси 3 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (9 000 сўм).

Гуруч 5 200 сўмдан 18 000 сўмгача (кг) 

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (5 200 сўмдан), максимал нарх эса Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилди (18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 12 500 сўмгача (1 л.) 

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да 8 000 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Самарқанд шаҳрининг «Темир йўл деҳқон бозори» ҳамда «Дамариқ деҳқон бозори» да 12 500 сўмдан кузатилди.

Шакар 4 800 сўмдан 5 500 сўмгача (кг) 

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархлари Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да 4 800 сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да 5 500 сўмдан кузатилди. 

Мавзуга оид