Ўзбекистон | 10:59 / 15.08.2019
7448
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркманистонга боради

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 16 август куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.

Абдулазиз Комилов икки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари даражасидаги маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид