Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳисоблагичлар ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоблар эълон қилди.
1. Ҳисоблагичлар дастурланган. Сизнинг ҳисоблагичингиз электрнинг қайси ўлчамларини ҳисобга олади? Номланиши/ белгиланиши/ "тугма” билан қандай чақирилади?

2. Реактив/фаол энергиянинг ҳисобини юритиш (ҳа/йўқ). Тўловга қандай таъсир кўрсатади?
ЕХ18 туридаги электроэнергия ҳисобини юритиш ускунаси фаол ва реактив энергия ҳисобини тўғри ва тескари йўналиш бўйича юритади. Истеъмолчи фақат тўғри йўналишда фойдаланилган фаол энергия ҳақини тўлайди. Реактив энергия ҳақ тўлашда ҳисобга олинмайди.
3. Тармоқдаги кучланишнинг пастлиги. Стабилизаторлардан фойдаланишда 170/180 кучланишда истеъмол қандай ўзгаради? Нима учун истеъмолчи кам кучланиш учун қўшимча ҳақ тўлаши керак (меъёрий асослаш)?
Юқори ёки паст кучланиш ЕХ18 туридаги электроэнергия ҳисобини юритиш ускунаси аниқлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Ниҳоявий ишчи кучланиш билан номинал кучланиш диапазони 161-276 ни ташкил этади.
Физик қонуниятларга таянадиган бўлсак, кучланиш камайганда, ток мутаносиб тарзда ошади, демак, истеъмол ўзгармайди. Стабилизаторлар ўрнатилганда истеъмол ошади, стабилизаторнинг фикидан келиб чиқиб, масалан, стабилизаторнинг фик 95 %га тенг бўлса, юклама пайтида у 1 кВтс + 5% энергия истеъмол қилади, шунингдек, бўш ишлатилганда стабилизаторнинг техник хоссаларига кўра энергия сарфлайди.
4. Т1/Т2 ва ҳ.з. - бу нима? Агарда бу Тариф бўлса, у ҳақ тўлашга қандай таъсир кўрсатади ва умуман, турлича тарификацияларни киритиш режалаштирилганми?
Т1/T2/T3/Т4 – бу энергияни кун пайтига нисбатан тарифлар бўйича ҳисоблаш бўлиб, ҳозирги пайтда ушбу функциядан фойдаланилмаяпти. Келажакда вақтга оид бўлинишлар кўзда тутилган, бунда куннинг турли пайтида электр энергиянинг нархи турлича бўлади. Ушбу ҳисоб-китоб уланиш қиймати 750 кВт га тенг юридик абонентлар учун қўлланилмоқда.
5. Ўрнатишда йўл қўйилган хатолар.
–"Қизил" лампочкалар. Улар нима сабабдан ёнади. Қандай қилиб тузатиш керак.















