Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр энергиясига уч хил тариф жорий қилиниши режалаштирилмоқда
Фото: Коммерсантъ
Ўрнатилаётган янги электр энергия ҳисоблагичлар кўп тарифли тизимга эга. Жумладан, уларни кун вақтига қараб, электр энергияси ҳисобини юритиш учун ишлатилиши мумкин, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
“Аммо ҳозирча бу тизим Ўзбекистонда жорий қилинмаган. Негаки, мазкур босқичда “тунги” ва “кундузги” тарифларни жорий этиш йўлида жиддий бир муаммо бор. Бу эса электр энергиянинг етказиб берилиши билан боғлиқдир. Агар биз истеъмолчига арзонроқ энергияни истеъмол қилишни танлаш имкониятини берганимизда, ушбу танловни 24 соатлик етказиб бериш билан мустаҳкамлашимиз керак бўлади”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, вазирлик ҳозирги пайтда истеъмолчига “қиммат” ва “арзон” электр энергияни етказиб бера олмайди.
“Чунки ушбу электр энергияни етказиб беришда учрайдиган муаммолар туфайли биз истеъмолчиларни “қиммат” энергияни харид қилишга мажбурлаймиз. Яқин келажакда эса электр энергия нархларини уни истеъмол қилиш ҳажмига кўра дифференциация қилиш имконияти кўриб чиқилади. Бунда умумжаҳон амалиёти – учта тариф жорий қилинади – базавий, пасайтирилган ва юқори. Бу ҳисоб-китоб тизимини бирмунча мураккаблаштиради, аммо, шу билан бирга, истеъмолчиларга нисбатан энг адолатли қарор бўлади”, - дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
12:57 / 07.04.2026
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
12:23 / 25.03.2026
Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари ошади
18:02 / 12.03.2026