ҚҚС юқорилиги маҳаллий инвесторларга тўсиқ бўлаётгани айтилди
Бугун, 16 август куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида «Инвестицияларга тўсиқ бўлаётган омиллар: тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари йўлидаги институционал чекловлар» мавзусида анжуман ўтказилди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ва бир қанча маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирок этишди.
Анжуманда Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги илмий-тадқиқот маркази раҳбари Дурбек Аҳмедов республиканинг олтита ҳудудида ўтказилган тадқиқот натижалари хусусида гапирди.
«Илмий-тадқиқот марказимиз Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Наманган вилоятларидаги инвестицион муҳитни ўрганиб чиқди. Асосий мақсад маҳаллий ва хорижий инвесторларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва тизимли ҳал қилишдир. 200дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар билан суҳбатлар олиб бордик. Маълум қилинишича, қуйидаги масалалар уларнинг фаолиятига халақит бермоқда:
· оғир солиқ юки ва юқори ҚҚС миқдори;
· бизнес муҳитининг беқарорлашуви: ҳуқуқий ҳужжатларнинг жадал ўзгарувчанлиги;
· ортиқча бюрократик тўсиқлар;
· инфраструктуравий муаммолар: ичимлик суви, газ, электр токи таъминоти, канализациянинг йўқлиги;
· молиявий кўрсаткичларга эга бўлиш;
· маҳаллий ҳокимиятларнинг суст ҳаракати.
Мавзуга оид
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024