Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига республикада хорижий инвестициялар иштирокидаги жами 20 973 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Уларнинг 4 685 таси қўшма корхона, яна 16 288 таси хорижий корхона ҳисобланади.
Статистикага кўра, сўнгги беш йил давомида Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,7 баробарга ошган.
Мамлакатлар кесимида энг юқори кўрсаткич Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда. Хитой капитали иштирокида Ўзбекистонда 6 241 та корхона фаолият юритмоқда.
Иккинчи ўринда Россия — 3 512 та, учинчи ўринда эса Туркия — 2 327 та корхона билан қайд этилган.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи давлатлар қуйидагича:
— Хитой — 6 241 та;
— Россия — 3 512 та;
— Туркия — 2 327 та;
— Қозоғистон — 1 321 та;
— Жанубий Корея — 730 та;
— Афғонистон — 706 та;
— Озарбойжон — 492 та;
— Тожикистон — 467 та;
— Бирлашган Араб Амирликлари — 453 та;
— Ҳиндистон — 439 та.
Шу тариқа, Хитой Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича бошқа давлатлардан сезиларли фарқ билан етакчилик қилмоқда.









