Фан-техника | 14:54 / 19.08.2019
12138
1 дақиқада ўқилади

Apple Watch Series 5 янги соатлари iPhone 11 билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда

Apple Watch Series 5 янги соатлари iPhone 11 билан биргаликда тақдим қилиниши кутилмоқда. Соат янада автоном ҳолатга келади ва уйқу мониторингида яхшиланган функцияларга эга бўлади.

Apple ҳадемай ўзининг iPhone 11 моделини ва қўшимча равишда Watch Series 5 янги соатларини тақдим қилиши мумкин, тақдимот 10 сентябрда бўлиши кутилмоқда. Аксессуарнинг эҳтимолий анонси ҳақида гаджет учун ускуналар етказиб берувчиларга асосланиб Хитой манбалари хабар бермоқда.

Янги ҳисоботга асосланган ҳолда, Apple Watch Series 5'да Japan Display Inc. (JDI) компанияси ишлаб чиқарган OLED-экрандан фойдаланилади. Компания шу йилда соат дисплейларининг 15-20 фоиз қисмини етказиб берса, 2021 йилгача улуш 70-80 фоизга етиши тахмин қилинмоқда.

Кутилаётган янгиланишлар қаторига уйқу ҳолатини назорат қилишнинг илғор функциялари, ўз-ўзини бошқариш яхшилангани ҳамда корпуснинг керамика ва титандан ишлаб чиқарилаётганини киритиш мумкин. Шунингдек такомиллаштирилган алоқа модулларига эга чаққон процессори ўрнатилиши ҳам кутилмоқда.

Мавзуга оид