Ушбу ўлим даражадасидаги хавфли инфекциядан 90 фоизгача беморлар қутула олишади. Асосийси — даволанишни бошлашга кеч қолмаслик.

Гепатит С — энг айёр касалликлардан биридир. Уни бекорга «мулойим қотил» деб аташмайди: кўпинча у йиллаб, ҳаттоки ўн йиллаб ўзини сездирмайди. Ўзини танитишни бошлаганда эса жуда кеч бўлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, гепатитнинг С тури билан ер юзининг 70 миллиондан ортиқ кишиси азият чекади. Ушбу инфекция ва у билан боғлиқ асоратлар натижасида йилига 400 мингга яқин инсон вафот этади.

Гепатит С ва унинг хавфи нима?

Жигарнинг гепатоинфекциялардан бири бўлган С гуруҳи вируси билан яллиғланишига Гепатит С касаллиги деб айтилади. Бошқа гуруҳдаги вируслар ҳам мавжуд, бироқ улар сездирмасдан зарарламайди.

Аксарият ҳолларда С-вирус қон орқали юқади. Бундан ташқари, зарарланиш кундалик ҳаёт тарзида ҳам содир бўлиши мумкин. Масалан, маникюр жараёнида сиздан олдинги мижоз учун ишлатилган асбобларни етарлича стерилламаслик нохуш ҳолатни келиб чиқишига сабаб бўлиши эҳтимоли юқори.

Сўнгра, инсон ўзида ҳеч қандай ғайритабиий аломатларни сезмайди. Вирус жигарни деярли сездирмаган ҳолатда қамраб олади. Айнан шу сабабли гепатит С’нинг сурункали тури билан оғрувчи беморларнинг 50 фоизи касаллик ҳақида ҳаттоки ўйлаб ҳам кўрмаган бўлишади. Бу орада у ривожланиб боради.

Гепатит С жигар раки ривожланишининг асосий сабабидир.

Американинг касалликни назорат қилиш ва олдини олиш Маркази маълум қилишича, гепатит С билан хасталанган одамларда:

  • жигар фаолиятининг сурункали бузилишлари ривожланади, хавф - 60-70 фоиз;
  • жигар циррози юзага келади (одатда бу зарарланишдан 20-30 йил ўтиб рўй беради), хавф - 10-20 фоиз;
  • жигар етишмовчилиги кучаяди, хавф - 3-6 фоиз;
  • жигар раки аниқланади, хавф - 1-5 фоиз.

Ижобий ҳолатлар ҳам мавжуд: тахминан 15-25 фоиз беморлар ўз-ўзидан давога эришади. Баъзида у билан касалланганини билмаган ҳолда ҳам вирусдан қутулиб кетиш ҳоллари учрайди. Шифокорлар буни тўсатдан вирусдан тозаланиш деб аташади ва унинг сабаби аниқланмаган.