Яман ҳусийлари 19 сентябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги «нозик» объектларга ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини айтди. Ҳусийлар Ар-Риёдда айнан қайси объектларни нишонга олганини аниқлаштирмади. Бу эълондан бир неча соат аввал шаҳарнинг бош аэропорти – «Шоҳ Холид» яқинида олов ва улкан тутун устуни кўзга ташланганди.

Reuters тарқатган видео ва суратларида ҳудудда кўтарилаётган улкан қора тутун устуни акс этган. Олд томонда аэропортга олиб борувчи автомагистрал, асосий терминал биноси ва бошқа иншоотлар кўринади. Видеонинг бир ўрнида ёқилғи цистерналарини эслатувчи объектлар ортидан кўтарилаётган олов тасвирга тушган.

2026-09-20 10.20.42
Фото: Reuters

AFP журналистининг кузатувига кўра, ўт ўчирувчилар Шоҳ Холид аэропорти ёнидаги омборда «Aramco» логотипи туширилган цистернадаги ёнғинни ўчирган. Бироқ Саудия расмийлари зарар ҳажми бўйича ҳеч қандай тушунтириш бермади. FlightRadar24 аэропортда кўплаб рейслар бекор қилинган ва кечиктирилганини маълум қилди. Кейинроқ ҳаракат аста-секин тикланган.

2026-09-20 10.20.49
Фото: Reuters

Шунингдек, ҳусийлар Қизил денгиз бўйидаги Янбу шаҳрида жойлашган «Aramco» объектига ҳам ҳужум қилганини маълум қилди. Уларнинг айтишича, операция Яман пойтахти Санода амалга оширилган ҳаво ҳужумига жавоб сифатида уюштирилган.

Ҳусийларга кўра, Саудия сўнгги бир ҳафта ичида улар назоратидаги ҳудудларга 300 га яқин, жумладан сўнгги суткада 26 та зарба берган.

Саудиянинг изоҳи

Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция шанба тонгида ҳаво мудофааси кучлари ҳусийлар Ар-Риёдга учирган ракетани йўқ қилганини билдирди.

Коалиция баёнотига кўра