АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг норозиликларига қарамасдан Тайванга F-16 қирувчиларини сотиш бўйича шартномани маъқуллаганини тасдиқлади.

"Ҳа, шартномани маъқулладим. Бу 8 млрд доллар. Бу катта пул, бу кўплаб иш ўринлари", - деди АҚШ президенти. 

Трамп ушбу шартномани Сенат ҳам тасдиқлаши кераклигини қайд этди. У шунингдек, Тайвань ҳукумати Америка қирувчиларидан фойдаланишга масъулият билан ёндашишига умид билдирди.

Пекин АҚШнинг Тайванга қурол сотишига қатъий қарши чиқмоқда.