Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 ва ОК-2023 қўшма саралашидаги илк ўйини – Фаластинга қарши учрашув олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.
Рўйхатдан 24 футболчи ўрин олган.
Дарвозабонлар: Санжар Қувватов («Пахтакор»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Ботирали Эргашев («Динамо»).
Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Локомотив»), Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи» – Япония), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Олег Зотеев («Локомотив»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Даврон Хошимов («Локомотив»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).
Яримҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ» - Хитой), Икром Алибоев («Сеул ФК» – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев («Насаф»), Остон Ўрунов («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Санжар Шоаҳмедов («Теренггану» - Малайзия), Достон Ибрагимов («Қизилқум»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов» – Россия), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»).

ЎФА расмий сайтига кўра, Эктор Купер бошчилигидаги жамоа 28 август – 3 сентябрь кунлари Тошкентда машғулот олиб боради.
Фаластин билан ўйин 5 сентябрь, пайшанба куни Қуддусга туташ Ал-Рам шаҳрида бўлиб ўтади. Фаластин миллий жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган «Файсал Ал-Ҳусайни» стадионидаги баҳс маҳаллий вақт билан соат 17:00, Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, саралашнинг «D» гуруҳидан Саудия Арабистони, Сингапур ва Яман термалари ҳам ўрин олган. 2-тур 10 сентябрь куни Ўзбекистоннинг иштирокисиз ўтади.
ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон жой олган «D» гуруҳи ўйинлари тақвими: сўнгги турда фаворитлар тўқнашувиМаълумот учун, жорий саралаш – Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлидаги 6-уринишидир. Бундан аввалги бешта уринишнинг барчаси муваффақиятсиз якун топган.
1997 йилдан буён мундиал учун курашиб келаётган Ўзбекистон ЖЧ саралашларида жами 94 та ўйин ўтказган.















