Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эл-юрт тақдирига лоқайдлик - бу сотқинликдан ҳам ёмон». Президент қатор ташкилотларни танқид қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни таълим тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, йиғилишда айрим мактаблардаги порахўрлик, тамагирлик ҳақида ҳам сўз юритилди.
«Яна бир масала - ҳозирги вақтда айрим мактабларда бюджет маблағларидан нотўғри фойдаланиш, порахўрлик, тамагирлик кўринишлари учраб турибди. Бу ҳақиқатни афсус ва надомат билан айтишга мажбурмиз. Мактаб тизими билан боғлиқ ғоят муҳим масалаларни ҳал қилиш учун кенг жамоатчиликнинг иштироки зарур. Бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш керак.
Афсуски, «Маҳалла» ва «Нуроний» кенгашлари, хотин-қизлар қўмиталари, депутатлар, Ёшлар иттифоқи, сиёсий партиялар мактаб муаммолари билан яқиндан ва жиддий шуғулланаётгани йўқ. Ҳолбуки, уларни ечиш бўйича айнан шу ташкилотлар жонбозлик кўрсатиши зарур. Устозни ким улуғлаши, эл-юртга ким танитиши керак? Ўзини шу соҳага масъул деб биладиган барча зиёлиларимиз эмасми? Ахир, дунёда, ён-атрофимизда қандай кескин рақобат, ғоявий, мафкуравий кураш кетмоқда! Шундай мураккаб бир вазиятда ҳақиқий зиёлининг қўл қовуштириб, томошабин бўлиб ўтиришга ҳаққи борми?
Такрор айтаман, эл-юрт тақдирига лоқайдлик - бу сотқинликдан ҳам ёмон. Бундай салбий иллатларга айниқса муқаддас таълим даргоҳларида мутлақо ўрин бўлмаслиги керак», - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
19:02 / 06.03.2026
Жазо ўтаётган аёлларга олийгоҳларда ўқиш имконияти яратилади
18:59 / 06.03.2026