Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда университет ва институтлар мактабларга бириктирилади
Ўзбекистонда университет ва институтлар мактабларга бириктирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
«Вазирлар Маҳкамаси (Арипов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Олий таълим вазирлиги (Мажидов) бир ой муддатда барча ҳудудларда фаолият кўрсатаётган олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.
Университет ва институтларни, уларнинг кафедра ва деканатларини мактабларга бириктириш лозим. Яъни улар мактабларни «оталиққа олиш»лари керак», - дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан олдин, президент Халқ таълими вазирлиги ижтимоий ҳаётимиздаги, ҳукуматдаги нуфузи ва таъсирига кўра Молия вазирлиги билан баробар бир мавқеда туриши кераклигини айтган эди.
Мавзуга оид
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
09:16 / 11.07.2026
Президент таълим тизими бўйича янги мақсадларни белгилади
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:15 / 26.06.2026