Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади
Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Бир ҳақиқатни тўғри англаб олишимиз керак - мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантирмасак, унинг ҳаёт сифати даражасини оширмасак, ҳеч қандай ислоҳот ҳақида гапира олмаймиз.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси (Арипов, Абдуҳакимов), Молия вазирлиги (Ашрафхонов), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) Халқ таълимини ривожлантириш концепцияси доирасида икки ой муддатда 2020 йилда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақини ошириш тўғрисида таклиф киритсин.
Бунда, маҳаллий ҳокимликлар томонидан олис қишлоқларда жойлашган мактабларга ўқитувчиларни жалб этишни янада рағбатлантириш учун уларга уй-жойлар, автотранспорт учун кредитлар бериш, унинг молиявий манбаларини белгилаш чоралари назарда тутилсин», - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026