Жорий йилнинг 24–28 март кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф буюриши ушбу давлат билан турли соҳаларда янги ҳамкорлик йўналишларини бошлаб берди.

Ташрифнинг мантиқий давоми сифатида Президент томонидан БАА билан устувор йўналишларни амалга ошириш учун «Йўл харитаси» ҳам тасдиқланди.

Бугун эса мамлакат ўзининг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда амирликлар тажрибасини ҳам ўрганмоқда.

Айнан шунинг учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида «Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси» доирасида ўтказилган давра суҳбатида БААнинг тараққиёт дастури бўйича вакили Ҳесса Ғаффарий томонидан тақдимот ўтказилди.

«Бирлашган Араб Амирликлари 2021 йилгача дунёнинг энг яхши мамлакатлари қаторида бўлишни мақсад қилган. Бунинг учун ишлаб чиқилган тараққиёт дастури орқали давлат барқарор атроф-муҳит ва яхши таъминланган жамиятда юқори яшаш стандартларига эришишни мақсад қилган», дея таъкидлади Ғаффарий хоним.

Бу борада БАА давлатда турли ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, аҳоли билимини ошириш борасида қилинадиган ислоҳотлар ва инновациялар иқтисодиётнинг самарадорлигига таъсир кўрсатиши кўзда тутилган.

Ёки барқарор атроф-муҳит орқали ҳаёт сифатини яхшилаши кераклиги мақсад қилиб олинган. Бу борада фуқароларнинг барчаси бошланғич таълим олишига имкон яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасини жаҳон талаблари даражасига мос ҳолатга келтириш лозим.

Адолатли судлов тизимида аҳоли хавфсизлиги таъминланади

БАА ўз фуқароларини нафақат ички ва ҳар қандай ташқи таҳдиддан ҳам ҳимоя қилади. Бу борада жамиятда ижтимоий тенгликни таъминлаш ва ўсиш хавфи бор ташқи хавфлардан ҳимояланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Адолатли судлов борасида эса мамлакат унинг хавфсизликни кучайтирувчи функциясига ишонади ва ҳамиша ҳамманинг одил судловга ишониши ва ундан фойда олиши мумкин бўлиши даражасида ҳаракат қилади. Бу борада қуйидагиларга эришиш зарур:

·       Хавфсизлик ҳисси;

·       Судлов тизими самарадорлиги;