Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХАга қўшимча ваколатлар берилади
“Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, парламент қуйи палатасининг 2019 йил 22 июль куни бўлиб ўтган мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди, деб ёзмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бунёд Эшонқулов.
Қайд этилишича, айни вақтда мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маромига етказилмоқда. Шунингдек, хорижий давлатларнинг тегишли қонунлари ҳам атрофлича ўрганилмоқда.
Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ФҲДЁ архивларига раҳбарликни амалга ошириши, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаши, шунингдек, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш бўйича чоралар кўриши, ФҲДЁ архиви мудири ва ходимларини лавозимларига тайинлаши ва лавозимдан озод этиш ваколатлари белгиланган.
Экспертлар, депутатлар иштирокида қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилмоқда.
Бугунги кунга қадар ФҲДЁ органлари ўз фаолиятларини бир қанча қонуности ҳужжатлари асосида амалга ошириб келгани оқибатида уларнинг фаолиятида айрим камчиликлар ва муаммолар, бюрократик ҳолатлар учрамоқда. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Шунингдек, қонун лойиҳаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи барча органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ФҲДЁ органлари ходимларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўйича хизмат кўрсатиш жараёнидаги жавобгарлигини белгилаш имконини беради, шунингдек, соҳадаги барча тартиб-таомилларни аниқлаштиради.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026