Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларида ўзгариш юз беради
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сон “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-иловаси - “Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари”да 16-банд иккинчи хатбоши Вазирлар Маҳкамасининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига асосан: ихтисослик ҳамда чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириши - ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон топшириши, деб ўзгартирилади.
16-банд тўртинчи хатбоши: ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирадиган камида учта (шу жумладан биттаси хорижда) илмий мақолага эга бўлиши шарт - илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирган илмий мақолалари “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда” белгиланган миқдорда бўлиши шарт, деб ўзгартирилади.
17-банд учинчи хатбоши: ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирадиган камида ўнта (шу жумладан биттаси хорижда) илмий мақолага эга бўлиши шарт - илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирган илмий мақолалари “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомда” белгиланган миқдорда бўлиши шарт, деб ўзгартирилади.
Бу нашр ишларига қўйилган талабларнинг сифат жиҳатдан янги поғонага кўтариш билан изоҳланади, яъни мақолалар фан тармоқлари гуруҳи кесимида ва йиллар бўйича ўсиб бориш тартибида белгиланган.
17-банд тўртинчи хатбоши: ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар диссертация натижалари бўйича монография чоп этган бўлиши лозим - ортиқча бюрократик аттестация талаби сифатида чиқарилади.
Мавзуга оид
11:40
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
09:16 / 11.07.2026
Президент таълим тизими бўйича янги мақсадларни белгилади
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:15 / 26.06.2026