World Visualized инфографикаси БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг AQUASTAT базаси ҳамда Жаҳон банки маълумотлари асосида тайёрланган.

© World Visualized

Унда келтирилган рақамларга кўра, чучук сув олиш ҳажми энг юқори бўлган беш давлат қуйидагилар:

Ўрин

Давлат

Йиллик сув олиш ҳажми

1

Ҳиндистон

761 млрд куб метр

2

Хитой

581 млрд куб метр

3

АҚШ

444 млрд куб метр

4

Индонезия

223 млрд куб метр

5

Покистон

183 млрд куб метр

Бу ерда сув олиш деганда дарёлар, кўллар ва ерости сув қатламларидан кейинчалик фойдаланиш учун сув чиқариб олиш тушунилади. Кўрсаткич сувнинг бутунлай сарфланиб, йўқолиб кетишини англатмайди: олинган сувнинг бир қисми табиий муҳитга қайтади.