Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко давлат корхоналарни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлай олмаслигини айтди
Фото: Наталия Федосенко/ТАСС
Беларусь ҳукумати қолоқ корхоналарга тўхтовсиз ёрдам кўрсата олмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко Минск области ижроия қўмитаси раиси Анатолий Исаченконинг ҳисоботини қабул қилаётганида маълум қилди.
"Биз корхоналарни елкамизда тўхтовсиз кўтариб юролмаймиз ва ҳамиша қандайдир давлат ёрдамини беролмаймиз", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, давлат корхоналарга "кафолатларсиз ва қандайдир 2035 йилгача" молиявий ёрдам бера олмайди. Лукашенко шунингдек, ундан давлат корхоналарини қўллаб-қувватлашни биринчи марта илтимос қилишмаётганини айтди.
"Менга илтимос қилган ўша директорлар ҳозир йўқ. Ўшанда ҳам айтганман ва ҳозир ҳам айтаман: биринчи навбатда кадрлар масаласини ҳал қилиш керак. Чунки раҳбарни ўзгартиришимиз билан корхонада бирданига фаоллик кузатилади. Кейин у ўн йил амалидан қимирламайди, биз эса унга ёрдам кўрсатишда давом этамиз", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, асло бундай бўлмаслиги керак.
Мавзуга оид
23:50 / 17.12.2025
Лукашенко унга қарши намойиш етакчиларини озод қилди. Нега?
21:24 / 27.11.2025
Лукашенко собиқ президент Бакиевни Қирғизистонга бермаслигини айтди
15:36 / 27.11.2025
Вашингтон Минскдан 100 дан ортиқ сиёсий маҳбусни қўйиб юборишни талаб қилмоқда
22:24 / 10.11.2025