Жамият | 11:09 / 10.09.2019
39819
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Волгоград поездида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Фото: Екатерина СИМОХИНА

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни «Аксарайский» (Россия) назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида поезддан вафот этган йўловчи топилди.

У 52 ёшли ўзбекистонлик фуқаро эканлиги маълум бўлди. Жасад Тошкент-Волгоград йўналишидаги 323-сонли поезднинг вагонларидан бирида бўлган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Жанубий тергов бошқармасидан хабар қилишларича, жасадда қотиллик белгилари аниқланмаган.
 
Текширув ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича процессуал қарор қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид