Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. 

Қайд этилишича, ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти жойлаштирилган ҳудудда хавфсизликни таъминлаш мақсадларида қуйидаги алоҳида ҳудудлар белгилаб қўйилади:

санитария-муҳофаза зонаси – алоҳида фойдаланиш режимига эга махсус ҳудуд;

кузатув зонаси – ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ушбу зонада яшовчи аҳолига радиациявий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудуд;

хавфсизлик зонаси – алоҳида ҳуқуқий режимга эга ҳудуд.

Санитария-муҳофаза зонаси ва кузатув зонасининг ўлчамлари ҳамда чегаралари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг лойиҳасида белгиланади. 

Санитария-муҳофаза зонасида яшаш учун мўлжалланган турар жойларни ва жамоат биноларини, болалар муассасаларини, шунингдек ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг ишлашига алоқадор бўлмаган ҳамда санитария-муҳофаза зонасининг тасдиқланган лойиҳасида назарда тутилмаган даволаш-соғломлаштириш муассасаларини, умумий овқатланиш объектларини, саноат объектларини, ёрдамчи ва бошқа иншоотларни ҳамда объектларни жойлаштириш тақиқланади.

Санитария-муҳофаза зонасида жойлашган мавжуд объектлар ва иншоотларнинг фойдаланиш соҳаси ўзгарган тақдирда, улардан хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга эксплуатация қилувчи ташкилотнинг тақдимномасига кўра хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг рухсати билан йўл қўйилади. 

Кузатув зонасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан хўжалик фаолияти учун чекловлар жорий этилиши мумкин. 

Санитария-муҳофаза зонасида ва кузатув зонасида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ҳамда қоидаларга мувофиқ радиациявий хавфсизликнинг таъминланиши устидан назорат ва радиациявий вазият мониторинги амалга оширилади. 

Хавфсизлик зонасининг ўлчамлари ва чегаралари атом энергиясидан фойдаланиш объектининг (ҳудуднинг) ҳимояланганлиги таъминланганлиги ҳақидаги ахборотни ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ҳудудида террорчилик ҳаракати содир этилишининг олдини олиш, унга чек қўйиш ва (ёки) ушбу объектларда террорчилик ҳаракатининг оқибатларини тугатишга доир тадбирлар рўйхатини ўз ичига олган ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлик паспорти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Хавфсизлик зонасининг алоҳида ҳуқуқий режими қуйидаги чекловларни ўз ичига олади: