Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда озиқ-овқат маҳсулотлари бўёқлар билан белгиланади
БААда озиқ-овқат маҳсулотларининг уларнинг озиқавий қийматига кўра белгилаш бўйича умуммиллий дастур йўлга қўйилди. БАА ҳукумати томонидан тасдиқланган дастурга асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари улардаги ёғ, шакар ва туз миқдорига кўра уч рангда белгиланиб, истеъмолчиларга қуйидагилар ҳақида маълумот беради:
қизил ранг – кўп истеъмол қилмаслик тавсия қилинади;
зарғалдоқ – ўртамиёна истеъмол қилиш тавсия қилинади;
яшил – мунтазам истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Ҳозирча дастур ишлаб чиқарувчилар учун мажбурий ҳисобланмайди, бироқ 2022 йил январидан қоидаларга қатъий риоя қилиш жорий қилинади. Дастур консерваланган қуюқ ва суюқ озиқ-овқат маҳсулотларига татбиқ қилинади. Мевалар, сабзавотлар, гўшт ва балиқ белгиланмайди.
Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги вазири Марям бинт Муҳаммад Ал-Моҳирийнинг таъкидлашича, бу дастур саломатлик учун зарарли маҳсулотлар истеъмолини 30 фоизга камайтиришга қаратилган миллий стратегияни қўллаб-қувватлайди.
Унинг таъкидлашича, овқатланишдаги зарарли одатлар оқибатида юзага келадиган касалликлар мамлакат иқтисодиётига ҳар йили 55 млн дирҳамга (15 млн доллар) тушади.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
10:45 / 17.06.2026