Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилади.
Ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан (субсидия сифатида) тузилган инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битими доирасида бир марта қоплаб берилади.
Бунда, лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишлари харажатларининг қолган қисми ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Давлат бюджетидан ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига марказлашган харажатлар сметасида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига асосан мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган маблағлар назарда тутилади.
Лойиҳа ташаббускорларининг ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджетидан қоплаш схемага мувофиқ амалга оширилади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари календарь йилда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун қуриш ва реконструкция қилинадиган объектларнинг рўйхати ва майдонини календарь йилнинг 1 февралига қадар шакллантирадилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритадилар.
Объектларнинг рўйхати ва майдонини шакллантиришда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 июндаги ПФ–5742-сон Фармонига асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш прогноз кўрсаткичлари;











