Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзинфоком” МЧЖ, 2020 йил 1 январгача Низомга мувофиқ ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларни аниқлаш мезонлари бўйича онлайн дастурий таъминот ишлаб чиқилишини ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг расмий сайтида жойлаштирилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “E-ijro auksion” ДУК тегишли маълумотларни ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Дастурга киритиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Дастурга киритилган маълумотлар асосида шаклланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларнинг манзилли рўйхати ҳар йили 10 февралга қадар тасдиқланиб борилиши белгиланади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар бўйича ҳар йили 1 майга қадар ўрта муддатли комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Бунда, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар манзилли рўйхатида акс эттирилган ҳудудлар бўйича ўрта муддатли комплекс ривожлантириш дастурлари уч йил учун бир маротаба ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши инобатга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарлар бўйича ўрта муддатли комплекс ривожлантириш дастурларни шакллантиришда муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш чораларини кўриб борадилар;