Спорт | 11:29 / 14.09.2019
17468
1 дақиқада ўқилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Нодир Хўжамқулович Муротов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нодир Хўжамқулович Муротов

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур лавозим шу кунгача вакант эди.

Нодир Муротов олий маълумотга эга, Гулистон давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Иқтисодчи, халқаро иқтисодий муносабатлар магистри мутахассислигига эга.

Н.Муротов меҳнат фаолиятини Боёвут туманидаги “Мурод” фермер хўжалигида иш юритувчи лавозимидан бошлаб, сўнгра Республика таълим маркази ҳамда Халқ таълими вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат харидларини тартибга солиш ва Мониторинг бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Давлат харидларини бошқариш методологияси бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Мавзуга оид