Спорт | 18:00 / 16.09.2019
21047
1 дақиқада ўқилади

Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди

Рустам Ассакалов / Фото муаллифи Анвар Ильясов

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални қўлга киритди.

Юнон-рим кураши бўйича мусобақада Ўзбекистон шарафини -87 килограмм вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Рустам Ассакалов бронза медал учун гиламга чиқди. Тажрибали курашчи қирғизистонлик Атабек Азисбековга қарши шиддатли ва муросасиз кечган беллашувда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медални қўлга киритди.

15 сентябрь кунги баҳсларда Рустам Ассакалов ярим финалга қадар етиб бориб, Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритганди. Аммо Ассакалов финал остонасида венгриялик Виктор Лоринцга ютқазган ва бронза медал учун курашадиган бўлганди

Эслатиб ўтамиз, кеча Арам Варданян -72 килограмм вазн тоифасида кумуш медалига сазовор бўлиб, Ўзбекистон терма жамоасига мусобақадаги биринчи медални олиб берганди.

Мавзуга оид