Жигарни ишдан чиқарувчи омиллар биргина алкоголни кўп истеъмол қилиш билан чекланмайди. Баъзида ширинликхўрлик ҳам етарли сабаб бўла олади.
Агар сизга қуйидаги бир қарашда беозор бўлиб туйилган одатлар таниш бўлса, жигар безовта қилишига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади.
1. Ширинликка ўчлик
Рационда шакар керагидан ортиб кетиши нафақат кариес ва ортиқча вазн йиғилишига элтувчи муқаррар йўл, балки жигарнинг алкоголсиз ёғланиши касаллиги омили ҳамдир. У ўз навбатида цирроз ва рак илдиз отишига туртки бўлади.
Бундан ташқари, хавф жуда катта. Америка клиник озиқланиш журнали ташкиллаштирган тадқиқот натижаси: ширинликлар ҳисобига кунига ортиқча 1 000 калория олувчи инсонларнинг атиги 2 фоиз қисми вазн ортишидан азият чекишади, аммо уларнинг 27 фоизида ҳаёт учун хавфли бўлган жигар ёғланиши аниқланади.
2. Чанқоқни ширин газланган ичимликлар билан қондириш
Жигарда ёғ тўпланишининг асосий сабабчиси фруктозадир — оддий углеводларнинг табиатда кенг тарқалган тури. Тозаланган шакарнинг тахминан 50 фоизи фруктозадан иборат. Аммо анъанага кўра, нисбатан соғлиққа фойдаси кўпроқ деб ўйланадиган шакар ўрнини босувчи маҳсулотларда фруктоза миқдори анча баланд. Улар:
- асал;
- ширин мевалар — асосан узум, банан, шафтоли.
Шунингдек, фруктозанинг керагидан ортиқ миқдорини ширин газли ва энергетик ичимликларда учратиш мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шу каби ичимликка ружу қўйган катталар ва болалар жигарнинг алкоголсиз ёғ касаллиги ва унинг асоратларидан сезиларли даражада кўп азият чекишади.
3. Ортиқча вазндан қутулишга хоҳиш йўқлиги
Ҳозирги кунда ўзини борича севиш урфга кирган. Аммо бунинг бошқа қўшимча эффектлари ҳам мавжуд. Хусусан, ортиқча вазн йиғилиши жигарнинг алкоголсиз ёғ босиши касаллиги хавфини оширади. Турли тадқиқотларда ортиқча вазндан азият чекувчи катта ёшли инсонларнинг 25 фоиздан 90 фоизгача қисмида ушбу хасталик аниқланган.
4. Қоринда ёғ йиғилишига толерант муносабатда бўлиш
Ёқимтойгина кўринган қоринча, яъни белга ортиқча сантиметрлар қўшилиши ҳам вазн ортиши билан тенг миқдорда хавфлидир. Сизнинг умумий тана вазнингиз нормада бўлиб, аммо қорин соҳангизда керагидан ортиқ ёғ тўпланиши кузатилса, бу висцерал вазн йиғиш касаллиги бўлиши мумкин.

















