Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистонда рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабини Ўзбекистон давлат хореография академиясига айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Академия Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 103-уйда жойлаштирилади.

Қуйидагилар Ўзбекистон давлат хореография академиясининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

ёшларнинг рақс санъатига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда истеъдодини юзага чиқариш;

рақс санъати соҳасидаги долзарб мавзулар бўйича халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказиш ҳамда хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш;

кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук ва малакали мутахассисларни жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини чуқурлаштириш;

илмий-тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш;

талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий фондлар ва халқаро грантлар асосида уларнинг хорижда таълим олиши, илмий-ижодий ишлар олиб боришини самарали йўлга қўйиш, ҳамкорликдаги концерт дастурларини ташкил этиш;

кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-ижодий фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий-ижодий фаолият билан кўпроқ шуғулланишга кенг жалб этиш;

ҳар бир йўналиш ва мутахассисликларда тегишли фанларни хорижий тажриба, метод ва инновацион ёндашувлар асосида ўқитишни изчил йўлга қўйиш орқали битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш;

соҳа мутахассисларини хорижий турдош олий таълим муассасаларида малакасини ошириш, стажировка ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш;