Ўзбекистон | 11:34 / 25.09.2019
14789
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда қайта ташкил этилган туманга ИИБ бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. 

Руслан Турганбоев

Вазирлик сайтида эълон қилинган хабарга кўра, подполковник Руслан Султонмуродович Турганбоев Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Маҳмуд Қайпанов қайта ташкил этилган Бўзатов тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Маълумот учун: Бўзатов тумани 2004 йили Кегейли ва Чимбой туманларига бириктирилган эди. 

Мавзуга оид