Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чораларни юқори баҳолади
2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Томас Гремингер билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга содиқлик тасдиқланган.
ЕХҲТ бош котиби сўз эркинлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда кўрилаётган чораларни юқори баҳолади.
Томас Гремингер декабрь ойидаги бўлажак парламент сайловини халқаро демократик стандартларга тўлиқ мос равишда шаффофликни таъминлаган ҳолда ва адолатли ўтказиш бўйича Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини олқишлади. ЕХҲТ бош котиби Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро мамлакатга халқаро кузатувчилар сифатида биринчи марта тўлақонли делегацияни жўнатишга тайёр эканлигини хабар қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
12:44 / 23.01.2026