17:17 / 08.10.2019
1
15821

Метрода контактсиз тўлов хизматлари жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3945-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда «HUMO» тўлов тизими инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яна бир янгилик сифатида Тошкент метрополитенининг 21 та станцияларида контактсиз тўлов яъни, «HUMO» пластик картаси орқали йўлкира учун тўловни амалга ошириш дастури ниҳоясига етказилди. Ҳозирда, метрополитенининг «Буюк Ипак Йўли», «Амир Темур ҳиёбони», «Мустақиллик майдони», «Пахтакор», «Мирзо Улуғбек», «Чилонзор», «Беруний», «Минор», «Абдулла Қодирий» бекатларида карта орқали тўловнинг амалга ошириш тизими яратилди. Эндиликда, нақд пулсиз тўловни амалга ошириш ҳам имкониятлари кенгаймоқда.

«Ўзмиллийбанк» Матбуот хизмати

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top