Эртароқ уйғонинг, бугунги асосий мақсадингизни белгиланг ва оилангиз учун вақт ажратишни ёдингиздан чиқарманг.

Барча истакларни амалга ошириш учун аввало ўз вақтингизни бошқариш ва уни самарали сарфлаш илмини эгаллашингиз керак. Бошланишига эрталабки фойдали ритуалларни (такрорланиб борувчи ҳаракатлар) ташкил этишга ҳаракат қилинг. Айнан улар куннинг қолган барча қисмига тегишли мазмунни яратади.

Бошлашимиздан олдин, бир савол: сиз Стэнфорд зефир тажрибаси ҳақида эшитганмисиз? У 60-йиллар охири — 70-йиллар бошларида кейинчалик Стэнфорд университетида профессор даражасини олган психолог Уолтер Мишел қўл остида ўтказилган.

Ушбу изланишда болалар олдига танлов қўйилган: ҳозир бир дона печенье (баъзида зефир) ейиш ёки 15 дақиқа кутиб икки баробар кўпроқ ширинликка эга бўлиш. 10 йил ўтиб олимлар шуни маълум қилишдики, ваъда қилинган мукофотни кута олган болаларнинг ҳаёти нисбатан яхшироқ шаклланган.

Ўзингиздаги ниманидир ўзгартириш жуда қийин, чунки бу узоқ давом этувчи ва мушкул жараён. Аммо омадга эришиш учун ушбу йўлни босиб ўтишга тўғри келади. Изланишлар ва шахсий тажрибалар орқали ҳаётни яхшилик томон ўзгартирувчи баъзи одатлар аниқланган.

1. Эрта уйғониш
Ҳар бир одам ўзида ушбу одатни шакллантириши зарур. Бироқ бизнинг замонавий дунёда бу осон иш эмас. Эрталабки соат 5да уйғона олмасликнинг сабаблари етарлича топилади. Аммо сиздан бундай қаҳрамонлик қилиш талаб этилаётгани йўқ. 

Уйқу ва тетиклик ўртасидаги муносиб боғлиқликни ўрнатиш етарли.

Агар сиз одатда соат 8:00 атрофида уйғонсангиз, аммо бундан 2 соат аввалроқ туришни истасангиз — будильникни соат 7:45га қўйиб кўринг. Бир неча кун амал қила олдингизми? Вақтни яна 15 дақиқа олдинга суринг. Кутилганидек соат 6:00да уйғонмагунингизгача шу йўсинда давом этинг. Сиз биргаликда кечки одатларингизни ўзгартиришингиз ва эртароқ уйқуга кетишга кўникишингиз мумкин.

2. Сув ичинг
Бу шарт, чунки организм тун давомида суюқлик захирасини йўқотади ва уни тиклаш зарур. Эрталабки бир стакан сув метаболизмни ишга туширади ва тана уйғонишига ёрдам беради.

3. Ётоғингизни йиғиштиринг
Кунингиз ушбу илк ғалаба билан бошлансин. Америкалик ёзувчи Тим Феррис айтганидек, бугун сизни нималар кутаётганидан қатъи назар, сиз ҳар куни жойингизни гўзал ҳолатга келтира оласиз. 

Ушбу оддий, аммо кучли ритуал енгил ғурур туйғусини беради ва муҳимроқ ишларга диққатни қаратишга туртки бўлади.