Бу ҳаракатлар одатий бўлиб кўринади, бироқ аслида эса ҳаётдан тўлақонли завқ олишга халақит қилади.

1. Ваъдани бажармаслик
Кўпчилик ўзгаларга берган сўзининг устидан чиқади, бироқ ўзи ҳақида унутади. Ўзимизга югуриш, тўғри овқатланиш, соғлиқни кузатиш, ишни ўзгартириш ва бошқа кўплаб нарсаларни ваъда берамиз. Бу фурсатда ҳиссий жиҳатдан белгиланган мақсадга эришиб бўламиз, шунинг учун ҳам уни энг бошидаёқ ташлаб қўямиз. Аста-секин бунга одатланамиз ва ақлимиз устидан назоратни йўқотамиз.
Бу одатдан халос бўлиш учун ўзингизни эришган ҳар бир мақсад, берилган ваъда учун мукофотланг.
2. Будильникни ўзгартириш
Будильникни ўчира туриб ва ўзингизга яна 10 дақиқа ухлашга рухсат бериб, куннинг илк курашини қўлдан бой берасиз. Шу тариқа эҳтимолдаги муваффақиятсизликлар навбатига ўзингизни созлайсиз.
Тушликкача ухлаш қувват бермаслиги, аксинча ундан мосуво этишини сезган бўлсангиз керак. Тонг – куннинг энг унумли вақти. Уни фойдали ўтказишга ҳаракат қилинг.
3. Уйқудан аввал смартфондан фойдаланиш
Бу одат соғлигингизга салбий таъсир қилади. Смартфон экранидан тараладиган мовий нур уйқу гормони – мелатонин ишлаб чиқарилишига халақит қилади. Бу эса уйқусизлик, кўришдаги муаммолар, семизликка олиб келиши мумкин.
Уйқудан 1-2 соат аввал смартфонни олиб қўйинг. Яхшиси китоб ўқинг: вақтни бундай ўтказиш соғлиқ учун ҳам, ривожланишингиз учун ҳам фойдали бўлади.
Ўйлаш – энг мураккаб иш; шунинг учун ҳам жуда кам сонли кишиларгина ўйлаш билан машғул бўлишади.
Генри Форд, тадбиркор ва кашфиётчи
4. Ўтган ишлар учун ўзингизни айблаш
Барчамиз айрим ҳолларда ўтмишни ўйлаб афсусланамиз. Бироқ фикрлаш ва шахсий хатти-ҳаракатларни таҳлил қилишимиз келажагимизга таъсир қилади.
«Мана бундай қилишим керак эди…» деганимизда ўзингизни ўтмишда режа бўйича кетмаган ишлар учун айблайсиз. «Мана бундай қилишим мумкин эди» деганда эса қўлдан бой берилган имкониятлар учун ўзингизни айблайсиз.






