Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда «Ласетти» каналга тушиб кетди. ФВВ расмий маълумот берди
Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 14:40ларда 1050 қисқа қутқарув рақами орқали Андижон вилояти Андижон тумани Найман МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан «Жаҳон буюм бозори» савдо комплекси ва «Қорасув» кийим бозори ўртасидан оқиб ўтган «Шаҳрихонсой» ташлама канали ўзанида қизил рангли «Ласетти» русумли автомашина оқиб кетаётганлиги ҳамда унинг ичида ҳайдовчи ва йўловчилар мавжуд эмаслиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Олинган тезкор хабар бўйича Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди навбатчи гуруҳи зудлик билан амалий ёрдам кўрсатиш ва автомашинани сойдан олиб чиқиш мақсадида ҳодиса жойига етиб боришган.
Воқеага ойдинлик киритилганда, Андижон шаҳар Гулистон МФЙда яшовчи фуқаро М.У. ўзининг «Ласетти Жентра» русумли автомашинасини канал қирғоғига вақтинчалик сақлаш учун қўйиб, сақлагич қўл тормозини кўтармаганлиги ва эркин ҳолатда сой қирғоғида қолдирганлиги оқибатида автомашина сойга сирғалиб тушиб, оқиб кетганлиги аниқланган.
Қутқарувчилар эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, махсус техника ва қутқарув воситалари ёрдамида машинани сой ўзанидан зарар етказмасдан чиқариб, эгасига топширдилар.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026