Бензин нархи кўтарилади...йўлкира ошади...такси хизмати қимматлайди!

Энди бу каби ўй-фикрлар ёки хабарлар сизни безовта қилмаслигига асос бор. Чунки, Тошкент шаҳрида FEIMA электромопедлари сотуви йўлга қўйилди.

Хитойнинг Fangshun Engineering МЧЖ хорижий корхонаси FEIMA электромопедлари билан Ўзбекистон бозорига кириб келди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тақдимот маросимида бир неча махсус жиҳозланган электромопедлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига беғараз ҳадя этилди.

Бундан ташқари, тақдимот маросимида почта хизмати мутасаддилари FEIMA электромопедларига қизиқиш билдириб, ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.

Тўлиқ қувватланиш учун 4-8 соат талаб этиладиган ушбу электрмопедлар 30-150 км/соат тезликда ҳаракатланиши баробарида узоғингизни яқин қилади. Шу билан бирга маблағингиз ҳам тежалади. Қолаверса, бугунги кунда инсониятнинг асосий муаммосига айланган экология ва атроф-муҳитни тоза сақлашга сезиларли ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.