Жамият | 15:00 / 21.04.2020
3935
2 дақиқада ўқилади

FEIMA бренди муҳтожларга беғараз кўмак бермоқда

Хорижий компанияларнинг эзгу ҳаракатлари уларнинг мураккаб кунларда юртдошларимиз билан ҳамжиҳат эканликларининг ўзига хос рамзидир.

Фото: FEIMA

Коронавирус туфайли карантин кунларида хайрия ишлари ҳар қачонгидан кенгроқ кўламда олиб борилмоқда. Давлат, халқимиз, тадбиркорлар – умуман саховат эгалари бирлашиб, муҳтожларнинг бу мураккаб синовдан ўтишлари учун тиргак бўлишяпти.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган ва хорижий давлатларда ҳам машҳур бўлаётган брендлар бу жараёнга ўз ҳиссаларини қўшаётганлари жуда қувонарли. Сабаби, бу эзгу ҳаракат уларнинг мамлакатимизга фақат бизнес юритиш ва даромад олиш мақсадида кирмаганликлари, мураккаб кунларда ҳам биз билан ҳамжиҳат эканликларининг ўзига хос рамзидир.

«Fangshun Engineering» ХК МЧЖ ташкилоти томонидан FEIMA бренди остида ишлаб чиқарилувчи электромопедлар мижозларга яхши таниш. Ташкилот бугунги кунда хайрия акцияларига бош қўшиб, бу жараёнларни амалга оширувчи Ягона мувофиқлаштириш марказига 432 қутида «Kippers» тагликлари ва 420 та қутида болалар озуқаси етказиб берди.

Бу маҳсулотлар ёш болали оилаларга синовли кунларда асқотиши, кўпчилик хонадонларнинг заруратини қондириши шубҳасиз.

Хайрли ишлар изсиз йўқолмайди, улар ёрдам кутаётганлар учун умид учқунидир.

Ёрдам кўрсатаётган ҳар бир ташкилот каби «Fangshun Engineering» ХК ҳам синовларни бошдан кечираётганларга нафақат моддий кўмак, балки ишонч ва шодлик улаша олгани қувонарли.

Сахий ташкилотлар сафи кенгаяверсин!

Манзил: Яккасарой тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 40-уй

Email: info@feima.uz

Сайт: www.feima.uz

Инстаграм: @feima.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид