«Яллама» пости орқали жисмоний шахслар ва айрим турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
1 ноябрдан бошлаб “Б.Конисбаев” чегара ўтказиш пунктида пиёда жисмоний шахслар, енгил автотранспорт ва 3,5 тоннагача юк кўтариш қобилиятига эга бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати 2020 йил 1 ярмига қадар тўхтатилади.
Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси билан чегарада жойлашган “Б.Конисбаев” чегара ўтказиш пунктида қайта қуриш ва кенгайтириш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан қўмита товар ҳамда транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, ташувчилар, енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёда равишда ҳаракатланувчи жисмоний шахсларга вақтларини тежаш, сарф-харажатларнинг олдини олиш мақсадида ўзбек-қозоқ чегарасида жойлашган бошқа муқобил ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг “Б.Конисбаев” чегара ўтказиш пункти Тошкент вилояти Чиноз туманидаги “Яллама” чегара ўтказиш пунктига туташ ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:43 / 25.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юзлаб юк машиналари тўпланиб қолди
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024