Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси давлат томонидан қабул қилиб олинди
17 октябрда Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуасида давлат қабул комиссияси баённомаси имзоланиши бўлиб ўтди. Бу тадбир заводнинг ва мажмуанинг бутун инфратузилмаси қурилиши тўлиқ якунланганини англатади.
“ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ давлат комиссиясига фойдаланишга қабул қилиш учун ҳар бири йилига 4,05 млрд кубметр табиий газни қайта ишловчи иккита технологик чизиққа эга газни қайта ишловчи завод, маъмурий корпус, таъмирлаш зоналари ва бошқа объектлар, 1150 кишилик автоном тураржой мажмуаси, 220 кмлик жамлаш тизими объектлари, 71 та қудуқ, 285 км автомобил йўли, 70 кмлик экспорт қилиш газ қувури, 55 кмлик ташқи сув таъминоти тизими, 268 кмлик электр узатиш линиясини ўз ичига олувчи тўлиқ битказилган объектни тақдим қилди.
Давлат қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Энергетика, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Ўзэнергияназорат, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўздавнефтгазназорат, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, касаба уюшмалари ташкилотлари, Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари, жами 30 га яқин киши кирган.
Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси 2018 йил апрелда тантанали равишда очилган эди. Замонавий муҳандислик ва транспорт инфратузилмасига эга 3,5 млрд долларлик мажмуа лойиҳавий муддатидан 8 ой олдин фойдаланишга киритилган. Завод йилига 8 млрд кубметр газни қайта ишлашга мўлжалланган.
Мавзуга оид
17:26 / 22.01.2021
«Квотабоз» – Давлат қабул комиссиясини тугатиш таклиф қилинди
13:03 / 01.05.2018
Қандимдаги мажмуада йилига қанча табиий газ қазиб олиш имкони бор?
16:30 / 19.04.2018
«ЛУКОЙЛ» Қандимдаги газни Хитойга экспорт қилади
14:50 / 19.04.2018