Wyndham меҳмонхонасида WINIRON мотор мойларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Таъкидлаш ўринлики, ушбу мотор мойлари Ўзбекистонда 2017 йилдан Winiron Oil Industry ўзбек-корейс қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқилмоқда.

2016 йилда Ж.Кореянинг Pefko компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш бўйича музокаралар бошланган бўлса, қисқа муддат ичида, яъни 2017 йилда

Winiron Oil Industry қўшма корхонаси томонидан ички бозорга Ўзбекистон ва Жанубий Корея мутахассислари томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар - WINIRON мотор мойлари ва юқори сифатли мойлаш материаллари тақдим этилди. Қўшма корхона WINIRON мойларини учта таснифда ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Булар мотор мойлари, трансмиссия мойлари, саноат мойлари.

Таъкидлаш ўринлики, маҳсулот таркибини 60 фоизгача маҳаллийлаштириш эвазига унинг таннархи 20 фоизга арзонлашишга эришилди. Шу билан бирга, 100дан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди.

Бундан ташқари, ҳар қандай транспорт воситаси учун зарур бўладиган турли хил фильтрларни ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Бозорларда ўз ўрнига ва харидорига эга бўлиб улгурган маҳсулотлар Wulsgen Filter бренди остида ишлаб чиқилмоқда. Сиз автомобилингиз учун салон, ёқилғи, ҳаво, салон-ҳаво фильтрларининг зарурини харид қилишингиз мумкин.