Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО ядро урушига тайёргарлик кўрмоқда? Ҳарбий-ўқув машқларида ядро қуролидан фойдаланилаётгани маълум бўлди
Германияда ҳарбий-ўқув машқлари ўтказилмоқда. Унда ядро қуроли ва бомбардимончи самолётлар ҳам қатнашаётгани хабар қилинмоқда.
НАТО Германияда Steadfast Noon махфий ҳарбий-ўқув машқларини ўтказаётгани ошкор бўлди. Унда қирувчи-бомбардимончи самолётлар ва ядро қуролларини самолётларга ортиш кўникмалари ҳам машқ қилинмоқда, деб хабар қилмоқда DW.
Германия Қуролли кучлари ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари иштирок этаётган махфий машғулотлар сценарийсида ядро уруши ҳолати тахмин қилинган. Steadfast Noon (Тебранмас туш) деб номланган амалий машқлар доирасида ядро қуролини элта оладиган қирувчи-бомбардимончи жанговар самолётлар ҳам қатнашмоқда.
Бундан ташқари, ҳарбийлар ядро қуролини ерости омборхоналаридан самолётларга хавфсиз ташиш ва ўрнатиш кўникмаларини ҳам ўзлаштиришмоқда. Таъкидланишича, ўқув парвозлари бомбаларсиз ўтказилмоқда. Тармоқда тарқаган суратларда Италия авиацияси ҳам бевосита амалиётларда иштирок этаётганини кўриш мумкин.
Германия Бундесвери машғулотларга Panavia Tornado жанговар самолётларини юборган. Бу самолётлар Айфелдаги Бюхель авиабазасида жойлашган бўлиб, ушбу авиабазада Американинг B61 бомбалари ҳам сақланиши айтилмоқда. Бироқ, ҳозирча, бу хабар расман тасдиқланмаган. Агентлик маълумотига кўра, Америка ядро қуроли, шунингдек, Италия, Бельгия, Туркия ва Нидерландияда сақланаётган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
22:14 / 08.07.2026
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
18:49 / 08.07.2026