Жаҳон | 11:59 / 19.10.2019
90236
2 дақиқада ўқилади

Қатар қироллик оиласининг ҳашаматли самолёти ичидан намойиш этилди (видео)

Фото: Sam Chui

Авиаблогер Сэм Чуи Канаданинг Гамильтон шаҳридан АҚШнинг Марана шаҳрига Қатар ҳукмрон қироллик оиласига тегишли бўлган Boeing 747-SP самолётида парвоз қилди ва ўз таассуротлари билан бўлишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Чуининг YouTube’даги видеоси 12 октябрда эълон қилинган, бироқ ОАВ эътиборига эндигина тушди.

Самолётда бир нечта хона мавжуд: икки кишилик каравотли ётоқхона, бахмал мато билан қопланган курсилари бор меҳмонхона, узун ёғоч столли овқатланиш хонаси, олтин раковинага эга ҳожатхона, ишчи хона, хизматкорлар учун эконом-классдаги хона.

Авиаблогернинг таъкидлашича, самолётда парвоз қилиш “ҳақиқатга айланган орзу” бўлди. “Мен Boeing 747’ни, ҳашаматни, ҳашаматли саёҳатларни, авиацияни яхши кўраман. 747-SP’да парвоз қилишдан яхшироқ нарса бўлиши мумкинми?”, деб ҳайратини яшира олмаган блогер. Чуининг маълум қилишича, самолётни уч киши бошқаради.

Маълум қилинишича, самолётнинг нархи 178 млн еврони ташкил қилади. У 1979 йилда Pan Am авиакомпанияси буюртмасига кўра қурилган ва илк трансатлантик рейсларда қўлланган. Сўнгра самолётни United Airlines авиакомпанияси сотиб олган. 

1995 йилда эса Boeing Қатар қироллик оиласи томонидан сотиб олиниб, 2004 йилда қайта жиҳозланган. 2018 йил августда самолёт сотувга қўйилгани эълон қилинган. 

Мавзуга оид