Собиқ «Абу Сахий» бозори ҳудудида рўй берган жанжал оқибатида юк ташувчи ҳалок бўлди
25 октябрь куни соат тахминан 11:30да Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги «Тошкент савдо мажмуаси» (собиқ «Абу Сахий» бозори) ҳудудида ишлаётган беш нафар юк ташувчи ўртасида жанжал келиб чиқиши оқибатида улардан бири ҳалок бўлди.
«Аниқланишича, 2019 йилнинг 25 октябрь куни тахминан соат 11:30да Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги «Тошкент савдо мажмуаси»га кириш қисмидаги биринчи қатор бошида мазкур мажмуада арава тортиш билан шуғулланувчи Ғолиб Назаров, Гафур Назаров, Акрам Қосимов, Содиқ Аширов ва Исмоил Норматов ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал вақтида Ғолиб Назаров сотув растасида бўлган полювгичлардан бирининг металл дастаси билан Исмоил Норматовни бир неча марта уриб, тан жароҳати етказган. Исмоил Норматов кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази жонлантириш бўлимида вафот этган», дейилади Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотида.
Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ғолиб Назаровга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси, 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш ҳолати) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
26 октябрь куни унга нисбатан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:05
Зоминда ота ва ўғил қўшни эр-хотинни ўлдириб қўйди. Бунга 22 йиллик адоват сабаб бўлган
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
18:12 / 09.11.2024